Путиннинг ҳамтовоғи ва ашаддий танқидчиси ўлди
Олам
−
27 Февраль 2023
27928Россиялик таниқли сиёсатшунос ва сиёсий стратеги Глеб Павловский 72 ёшида вафот этди. У 1990-2000-йилларда Кремлда ишлаган, кейин эса унинг танқидчиларидан бирига айланган.
Павловский кеча, 26 февраль куни Москвадаги ҳосписда оғир ва узоқ давом этган касалликдан сўнг вафот этган.
1990-2000 йилларда Павловский Россия Президенти маъмуриятининг энг машҳур маслаҳатчиси, “Самарали сиёсат жамғармаси”ни асосчиси бўлган. Владимир Путин ва "Ягона Россия" сайловолди кампанияларида қатнашган. Павловский Кремлнинг танқидчисига айланишидан олдин Путиннинг маслаҳатчиси лавозимида ишлаган.
У Россиядаги сиёсий режим мафкурачиларидан бири ҳисобланади, у "суверен демократия" концепциясини ишлаб чиқишда иштирок этган, унинг муаллифи Кремль ички сиёсатининг собиқ куратори Владислав Сурков ҳисобланади.
Павловский асосан “замонавий рус сиёсий тили” ва “замонавий сиёсий элита”сини яратган.
Кремль билан ҳамкорлик 2011 йил апрель ойида якунланди – президент маъмурияти жамғарма билан шартномани бекор қилди. Павловский Путиннинг учинчи муддатга сайланишига қарши чиқди. Кремль билан алоқаларини узгач, у расмийларни танқид қилди, тез-тез мустақил матбуотда чиқди ва мухолифат намойишларида қатнашди.
1995 йилда Павловский Путиннинг 2000 йилги президентлик кампаниясини ишлаб чиққан “Самарали сиёсат жамғармаси”га асос солган. Сиёсий стратег 2004 йилда Украинада Виктор Януковичнинг сайловолди кампаниясида ҳам қатнашган.
2005 йилнинг октябридан 2008 йилнинг апрелигача у НТВ телеканалида Кремль сиёсатини тарғиб қилувчи “Ҳақиқий сиёсат” дастурининг бошловчиси бўлган. Ва сўнгги йилларда у “Дожд” телеканалининг доимий меҳмони бўлиб, у ерда расмийларни танқид қилган.
LiveБарчаси