Путин ядровий қуроллардан фойдаланиш шартларини белгилади

Олам

image

Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин Ядровий тийилиш бўйича мамлакат сиёсатининг асосларини белгиловчи ҳужжатни имзолади. Унда ядровий қуролдан фойдаланиш шартлари ҳам кўрсатилган.

Ядровий қуролни ишга солиш фавқулодда чора сифатида кўрилади ва у асосан тийиб туриш воситаси ҳисобланади. Ундан фойдаланиш тўғрисидаги қарорни Президент қабул қилади.

Хусусан, Россия ҳарбийларининг мамлакатга қарата баллистик ракета учирилгани ҳақидаги ишончли маълумот ядровий қуролни актив ҳолга келтириш учун хизмат қилади. Шунингдек, душманнинг оддий қурол билан мамлакатнинг мавжуд бўлишига таҳдид солувчи давлат ва ҳарбий объектларга ҳужум қилиши ҳам ядровий қуролни ишлатишга сабаб бўлади.

Таъкидланишича, Россия томони ядровий тийилишда  эҳтимолий душманнинг гиперовозли ва лазер қуроллари, ракета ва зарбдор дронларни жойлаштиришини ҳисобга олади.


Мақола муаллифи

Теглар

Путин

Баҳолаганлар

260

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг