Путин Украинадаги урушни шахсан бошқаряпти – “The Guardian”

Олам 9354
image
-

Россия Президенти Владимир Путин Украинадаги урушга шу қадар шахсан аралашяптими, у “полковник ёки бригада генерали даражасида” оператив ва тактик қарорлар қабул қилмоқда. Бу ҳақда “The Guardian” ёзмоқда.

Нашр манбаларига кўра, Россия Президенти Донбассда қўшинлар ҳаракатини бошқаришга ёрдам беради. Манбалар, шунингдек, Путин Россия Қуролли Кучлари Бош штаб бошлиғи Валерий Герасимов билан яқиндан ҳамкорлик қилишда давом этаётганини айтган. 

“Путин ва Герасимов биз одатда полковник ёки бригада генералидан кутган даражада тактик қарорлар қабул қилишда иштирок этишига ишонамиз”, дейилган хабарда. 

Бу даъвони тасдиқловчи қўшимча тафсилотлар келтирилмаган, аммо Путиннинг яқин шахсий иштироки олинган разведка маьлумотларига асосланганлиги назарда тутилган. Нашрнинг эслатишича, рус қўшинлари бир ойдан бери олдинга силжиб келаётган Донбассда ҳали муваффақиятга эриша олмаган.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 342
Рейтинг: 3
t
×