Путин Сиси билан Ғазода гаровга олинганларни озод қилиш ҳақида гаплашди

Олам

image

Россия ва Миср Президентлари Владимир Путин ва Абдулфаттоҳ ас-Сиси телефон орқали мулоқот қилди. Суҳбатда Фаластин-Исроил можаросида иштирок этаётган томонлар қон тўкилишини тезроқ тўхтатиб, гаровга олинганларни озод қилишлари кераклиги айтилди. Бу ҳақда Кремль матбуот хизмати хабар берди. 

Давлат раҳбарлари Фаластин-Исроил можаро зонасида вазиятнинг кескинлашувини муҳокама қилиб, Ғазо секторида тинч аҳоли, жумладан, минглаб болалар ва аёллар қурбонлари сони ортиб бораётганидан чуқур хавотир билдиришган. 

“Қон тўкилишини тезроқ тугатиш, гаровга олинганларни озод қилиш ва Ғазонинг тинч аҳолисига инсонпарварлик ёрдамини тўсқинликсиз етказишнинг принципиал аҳамияти таъкидланди”, дейилади баёнотда. 

Путин, шунингдек, Миср Президентига Россия фуқароларини Ғазо секторидан эвакуация қилишда Миср томонидан кўрсатилган ҳар томонлама ёрдам учун миннатдорлик билдирган. 

Президентлар, шунингдек, Москва ва Қоҳира Яқин Шарқдаги можарони суверен Фаластин давлатини яратиш орқали ҳал этиш тарафдори эканини тасдиқлаган. 

Суҳбат якунига кўра, давлат раҳбарлари мулоқотни давом эттиришга келишиб олган.


Мақола муаллифи

Теглар

Владимир Путин Ғазо сектори Абдулфаттоҳ ас-Сиси Фаластин-Исроил можароси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made