Путин Mедведевга янги лавозим таклиф қилди

Олам

image

Аввалроқ, Россияда ҳукумат тўлиқ истеъфога чиққани ҳақида хабар берган эдик. Давлат раҳбари Медведевга амалга оширилган ишлар учун миннатдорчилик билдирган, эришилган натижалардан қаноатланганини айтган.

Владимир Путин Mедведевга Хавфсизлик Кенгаши котиби ўринбосари лавозимини таклиф қилди. Бу ҳақда маҳаллий нашрлар хабар бермоқда.

“Дмитрий Aнатолевич ҳар доим бу масалаларни ҳал қилиб келган ва мудофаа қобилиятимиз ҳамда хавфсизлигимизни ошириш нуқтаи назаридан мен буни иложи бор деб биламан. Ундан келгусида шу каби муаммолар билан шуғулланишини сўрайман”, - деган давлат раҳбари Mедведев билан учрашувда.

Путин у Mедведев учун Хавфсизлик Кенгашига янги лавозим киритиш учун депутатлардан қонуний ёрдам сўрашга тайёр эканлигини билдирган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

443

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг