Путин коронавирусга қарши қачон эмланиши маълум бўлди 

Олам

image

Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин жорий йилнинг кузига қадар Россиянинг коронавирусга қарши "Спутник V" вакцинаси билан эмланиши маълум бўлди. Бу ҳақда "Коммерсантъ" хабар берган.  

Нашрнинг махсус мухбири Андрей Колесниковнинг сўзларига кўра, давлат раҳбари бу ҳақда оммавий ахборот воситаларининг Бош муҳаррирлари билан учрашувда айтиб ўтган. 

Маълум қилинишича, Путин "маймунлик" қилмайди ва камера қаршисида эмланади. 

Давлат раҳбарига кўра, у эмланиши шарт, чунки Президент учун кузда кўплаб саёҳатлар режалаштирилган. 

Шунингдек, Путин Россияни учта коронавирус вакцинаси бўлган ягона мамлакат деб атаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Путин

Баҳолаганлар

146

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг