Путин Индонезия Президентига самолёт ҳалокати муносабати билан ҳамдардлик билдирди

Олам 3646
image

Россия Президенти Владимир Путин Индонезия Президенти Жоко Видодога ҳамдардлик билдирди. Телеграм Кремль веб-сайтида эълон қилинди.

“Ява соҳилида қулаган самолёт йўловчилари ва экипаж аъзолари вафот этгани муносабати билан самимий ҳамдардлигимни қабул қилинг”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, “Sriwijaya Air” лайнери Ява денгизида Мале ороли яқинида қулаб тушди. Самолёт Жакартадан Понтианакка учаётган эди. Лайнер Жакарта аэропортидан ҳавога кўтарилгандан бир неча дақиқадан сўнг радардан ғойиб бўлган.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 153
Рейтинг: 3.1
t
×