Путин Илон Маскнинг лойиҳасига рақобатчи технологияни маъқуллади

Технология 6900
image
-

Россия Фанлар академияси ва Ломоносов номидаги Москва давлат университети инсон миясига микрочипларни киритиш технологиясини яратиш учун янги техник дастур ишлаб чиқди. Бу ҳақда “Коммерсантъ” хабар берди.

Маълум бўлишича, Россия президенти Владимир Путин ушбу лойиҳани маъқуллаган ва ҳукумат аъзоларига уни амалга оширишни бошлашни буюрган. Дастур 54 миллиард рублни ташкил қилиши кутилмоқда. Шунингдек, у Илон Маскнинг “Neuralink” стартапи билан рақобатлашиши айтилган.

Таъкидланишича, инновацион дастур 2021–2029 йилларга мўлжалланган. Лойиҳа доирасида мутахассислар нейротизим технологияларини ривожлантиради. Жумладан, “одам-техника” тизимини ишлаб чиқаради. Натижада инсон самолёт, автомобиль ва шу каби техникаларни тўғридан-тўғри ва масофадан туриб бошқариш имконига эга бўлади.

Маълумот ўрнида, февралда Илон Маск “Neuralink” стартапини ишга туширган. Лойиҳа доирасида маймун миясига чип ўрнатилган. Бу ҳайвонга фикрлаш ёрдамида видео ўйинларини ўйнаш имконини берган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ,  Швейцарияда ультрабинафша нурлари ёрдамида барча микроблар билан кураша оладиган аппарат ихтиро қилингани ҳақида ҳабар берган эдик.

 

Юлдуз Абдурашидова

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 159
Рейтинг: 2.9
t
×