Путин билан суҳбатлашган шифокорда коронавирус тасдиқланди
Олам
−
31 Март 2020
17716Бир ҳафта олдин Россия Президенти Владимир Путин билан суҳбатлашган шифокор Денис Проценкода коронавирус аниқланди. Бу ҳақда “Ведомости” хабар бермоқда.
Шифокорларнинг сўзларига кўра, у ўзини яхши ҳис қилмоқда ва Коммунаркдаги юқумли касалликлар шифохонасида даволанмоқда.
Кейинчалик Проценко ўз ташхисини ижтимоий тармоқларда тасдиқлади. У ўзини яхши ҳис қилаётгани ҳақида маълум қилди. 44 ёшли шифокорнинг айтишича, у ўз идорасида изоляция қилинган.
Ўтган ҳафта Россия Президенти Владимир Путин Коммунаркадаги шифохонага келиб, бош шифокор Проценко билан суҳбатлашган эди. Проценкада коронавирусни аниқловчи тест жавоби ижобий чиққанидан сўнг, Президентнинг матбуот котиби Владимир Путин мунтазам равишда коронавирус учун текширилиши ва ҳаммаси яхши эканлигини маълум қилди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь