Путин ҳар бир фарзанд учун 10 минг рубль тўлов ваъда қилди

Олам

image

Пандемия пайтида Россия фуқароларни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар доирасида ҳар бир бола учун бир марталик тўловлар ажратилади. Бу ҳақда Россия Президенти Владимир Путин маълум қилди.

Ёрдам пули 3 ёшдан 16 ёшгача бўлган ҳар бир бола учун 10 минг рублни ташкил қилади. Аризани 12 майдан бошлаб топширилиши мумкинлиги таъкидланган. Уч ёшга тўлмаган болалари бўлган оилалар учун уч ой давомида беш минг рубл миқдорида тўловлар тақдим этилади.

Президент, шунингдек, ишсизлар учун болаларни парвариш қилиш нафақаси миқдори икки баравар кўпайтирилишини маълум қилган.

“Ишламайдиган фуқаролар, шу жумладан талабалар ҳам бундай имтиёзга эга бўладилар. Одатда, улар ёш ота-оналар ҳисобланади. Уларни қўллаб-қувватлаш жуда муҳим“, дейди Путин.

Путин бундай тўловлар жорий йил бошидан ҳисоблаб чиқилганини таъкидлади.

“Шундай қилиб, июнь ойида ариза топширган оила йилнинг биринчи ярми учун бир бола учун ўртача 33 минг рубл миқдорида бир марталик тўловни олади. Келгусида бундай оила ҳар ой болага 5,5 минг рублдан қабул қилади“, деяди давлат раҳбари.


Мақола муаллифи

Теглар

Владимир Путин Коронавирус Россияда

Баҳолаганлар

395

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг