ПСЖ 2022-2023 йилги мавсум учун уй либосини намойиш қилди (фото)

Спорт

image

Франциянинг ПСЖ жамоаси 2022-2023 йилги мавсум давомида киядиган янги уй либосини намойиш қилди. Бу ҳақда Париж клуби матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этиш жоизки, янги мавсумда ҳам жамоа анъанавий ранглардан воз кечмади. Либосда тўқ кўк ранг устунлик қилади. Футболканинг ўртасидан кенг оқ чизиқ чизилган ва клубнинг рамзи тушурилган. Либоснинг ён томонларида тор қизил чизиқлар бор. Бундан ташқари, энди ПСЖ футболкаларида “Qatar Airways” логотипи ҳам акс этади.

Маълумот учун, 2021-2022 йилги мавсумда ПСЖ Франция чемпионига айланган эди.  Бироқ шу билан бирга жамоа Европа Чемпионлар лигасида узоққа бора олмади. Бунинг ортидан, Париж клуби бош мураббий Маурисио Почеттинонинг ишдан кетиши мумкинлиги ҳақида хабарлар пайдо бўлди.

Маъруф Абдумаликов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

15

Рейтинг

3.4

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг