Президентнинг бу ҳафтадаги иш графиги маълум қилинди
Жамият
−
07 Июнь 2021 13045 1 дақиқа
Аввал хабар қилинганидек, Ўзбекистон Республикаси Президенти 10-11 июнь кунлари Тожикистонга расмий ташриф билан боради. Бу ҳақда Президент Матбуот котиби Шерзод Асадов ҳам махсус брифингда айтиб ўтди.
Бошланган ҳафтада давлат раҳбари иштирокида қуйидаги тадбирлар бўлиб ўтади:
- Бугун барқарор ривожланиш мақсадларини молиялаштириш дастури юзасидан тақдимот;
- Эртага, 8 июнь куни чорвачиликни ривожлантириш ҳамда озуқа базасини кўпайтириш масалалари бўйича видеселектор йиғилиши ўтказилади.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти 10-11 июнь кунлари Тожикистонга расмий ташриф билан боради. Асосий музокаралар ташрифнинг биринчи куни Душанбе шаҳрида бўлиб ўтади.
Ташрифнинг иккинчи кунида Хўжанд шаҳрида қатор тадбирлар режалаштирилган.
Live
Барчаси8 нафар хитойлик Байкал кўлига чўкиб кетди
22 Февраль