Президент яна бир Қонунни имзолади

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Экологик аудит тўғрисида”ги қонунни имзолади.

Қонунга кўра, экологик аудит экологик аудиторлик ташкилоти ва экологик аудит буюртмачиси ўртасида тузиладиган, экологик аудит ўтказиш муддатлари ва бошқа шартлари белгиланадиган шартнома асосида ўтказилади.

Экологик аудит субъектининг фаолияти тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига мувофиқ бўлган тақдирда, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан бир йил давомида текширилмайди. 

Экологик аудит ихтиёрий ёки мажбурий шаклда ўтказилиши мумкин.

Атроф-муҳитга таъсир кўрсатиш хавфи кам бўлган ёки унчалик кам бўлмаган (локал таъсирга эга) экологик аудит субъектларининг фаолиятига нисбатан экологик аудит ихтиёрий тартибда ўтказилади.

Атроф-муҳитга юқори ва ўртача таъсир кўрсатиш хавфига эга бўлган экологик аудит субъектлари ҳар йилги мажбурий экологик аудитдан ўтказилиши лозим. 

Экологик аудит ўтказиш якунлари бўйича экологик аудит хулосаси тузилади. 

Ушбу хулоса махфий ҳужжат бўлиб, экологик аудит буюртмачисининг розилигисиз ошкор қилинишига йўл қўйилмайди. 

Қонунга кўра, экологик аудиторлик ташкилотлари ўз фаолиятини амалга ошириш чоғида мустақилдир.

Экологик аудиторлик хизматлари кўрсатиш тўғрисидаги шартнома фақат экологик аудиторлик ташкилотининг фуқаролик жавобгарлиги суғурта полиси мавжуд бўлган тақдирда тузилади.

Экологик аудиторлик ташкилотлари Давлат хизматлари агентлигида давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим. 

Экологик аудиторлик ташкилотлари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ташкил этилиши мумкин эмас.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

181

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг