Президент пенсия тўғрисидаги қонунни имзолади

Жамият

image

Ўзбекистонда пенсияларни ҳисоблашнинг янги тартиби жорий этилади. Ўзбекистон Президенти кеча, 19 сентябрь куни имзолаган қонун билан “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонунга ўзгартириш киритилди.

Киритилган ўзгартишларга кўра, отасидан ҳам, онасидан ҳам жудо бўлган (чин етим) болаларнинг боқувчисини йўқотганлик пенсияларини ошириш ота ва она иш ҳақларининг умумий миқдоридан келиб чиқиб, пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 12 баравари миқдорида амалга оширилиши белгиланди. Илгари 10 баравари эди.

Шунингдек, пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун иш ҳақининг максимал миқдори пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 10 бараваридан 12 бараварига оширилади.

Ушбу тартиблар 2023 йил 1 январдан кучга киради.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирги кунда Ўзбекистонда пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори 324 минг сўмни ташкил этади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1306

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг