Президент Навоий вилоятига жўнаб кетди
Ўзбекистон
−
27 Август 2021 4925 1 дақиқа
Бугун, 27 август куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Навоий вилоятига жўнаб кетди.
У ерда қуёш фотоэлектр станцияси ва кимё саноати корхоналари ишга туширилади.
Давлат раҳбари, шунингдек, мавжуд корхоналар фаолияти билан танишиб, аҳоли билан мулоқот қилади.
Президент Шавкат Мирзиёев ҳудудлардаги ўзгаришлар, аҳоли ҳаёти билан яқиндан танишиши ҳам кутилмоқда.
Live
Барчаси