Президент мактабларда айрим фанларни қисқартириш ҳақида ўйлаяпти
Жамият
−
29 Декабрь 2022
1009510 мингдан ортиқ мактабдан 842 тасининг бирорта битирувчиси олий ўқув юртига кира олмаган. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев бугун, 29 декабрь куни ўқитувчилар биилан ўтаётган норасмий мулоқотида сўз очди.
Давлат раҳбари мактаб таълимига замонавий фанларни киритиш ҳисобига, айрим фанларни қисқартириш масаласига тўхталди.
“Балки айрим фанларни қисқартирармиз, замонавий фанларни кўпайтирармиз. Негадир биз қисқартиришдан қўрқамиз.
Агар бирор фан замонавийликдан ортда қолса, уни сақлаб туришда нима маъно бор? 10 мингдан ортиқ мактабдан 842 тасининг бирорта битирувчиси олий ўқув юртига кира олмаган. Буни қандай баҳолаш мумкин?”, дейди давлат раҳбари.
Шунингдек, у “Болалар ёмон бўлиб кетди” деган фикрдан воз кечишга чақирди.
“Ўзимизга савол қўяйлик – уларни яхши қилиш учун нималар қилдик?! Барибир улар ўзимизнинг фарзандларимиз”, дейди давлат раҳбари.
У 590 минг устоз-муаллимлар, мураббийларга мурожаат қилиб, шундай деди:
“Бугунги ёшларимизнинг талаби жуда катта. Оддийгина телефонни катта авлод тушунмайди. Аммо уни кузатган болаларимиз биз катталарга савол бериб қийин вазиятга солиб қўйишяпти. Дунё воқеаларига оид масалаларга қизиқишяпти.
Фарзандларимизни алдаб бўлмайди. Бугун информацион технологияларни синфхонага кирган ўқитувчига нисбатан ўқувчилар кўпроқ билишади, десак тўғри бўлади”, Президент.
LiveБарчаси