Президент Фуқаролик қонунчилигини такомиллаштириш концепциясини тасдиқлади

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли ҳужжати билан Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик қонунчилигини такомиллаштириш концепцияси тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг "Ҳуқуқий ахборот" каналида хабар берилди.

Концепция доирасида фуқаролик қонунчилиги унификация қилинади ва тизимлаштирилади. 

Асосий фуқаролик-ҳуқуқий институтлар такомиллаштирилиб, юридик шахсларнинг ташкилий-ҳуқуқий шакллари оптималлаштирилади, бир-бирига ўхшаш, бозор муносабатларида оммалашмаган ташкилий-ҳуқуқий шакллар тугатилади.

Фуқаролик кодексига эр-хотиннинг биргаликдаги васиятномаси ва мерос шартномасига оид қоидалар киритилади.

Бозор иқтисодиётини янада ривожлантириш ва хорижий инвестицияларни жалб этишнинг мустаҳкам ҳуқуқий асослари шакллантирилади.

Ерга нисбатан хусусий мулк ҳуқуқини ҳимоя қилиш механизмлари жорий этилади.

Фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларда ахборот-коммуникация технологияларини қўллашнинг ҳуқуқий асослари шакллантирилади.

Хусусан, крипто-активлар айланмаси ривожлантирилади, шахси кўрсатилмаган маълумотларнинг сезиларли массивларини (“big data”) йиғиш ва қайта ишлаш тартибга солинади.

Шунингдек, фуқаролик қонунчилигини такомиллаштириш бўйича адлия вазири бошчилигида идоралараро комиссия тасдиқланди.

Комиссия 2020 йил 1 апрелгача Фуқаролик кодексининг янги таҳририни ишлаб чиқиши лозим.


Мақола муаллифи

Теглар

концепция фуқаролик қонунчилиги

Баҳолаганлар

10

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг