Президент эҳтимолий давлат тўнтариши сабаб халққа мурожаат қилди

Олам

image

Боливияда демократик тартиб мамлакатда давлат тўнтариши ўтказишга уриниш сабабли хавф остида қоляпти. Мамлакат Президенти Эво Моралес унинг қайта сайланишига қарши бошланган намойишларга бир қанча полиция ходимлари қўшилганидан кейин шундай фикр билдирди.

“Ака-сингилларим, бизнинг демократия зўравонликларга тайёр гуруҳ томонидан режалаштирилаётган давлат тўнтариши  ҳамда конституциявий тузумни ағдаришга уриниш сабаб хавф остида қоляпти”, деб ёзди Моралес Twitter саҳифасида.

Шунингдек, Президент халқни демократия ва конституцияни ҳимоя қилишга ҳамда тинчлик ва инсонлар ҳаётини сақлаб қолишга чақирди.

Боливияда Санта-Крус, Кочабамба ва пойтахт Сукре шаҳрида полиция бўлинмалари Моралеснинг қайта сайланишига қарши акцияларга қўшилди. Мудофаа вазири Хавьер Савалета баъзи полиция ходимлари исён кўтарганини тан олди. Бироқ умумий ҳисобда ҳуқуқ-тартибот органлари ҳамон ўз вазифасини бажаришда давом этяпти.

Боливияда жорий йилнинг 20 октябрь куни президентлик сайловлари ўтказилди. Унда давлат раҳбари Эво Моралсе ғалаба қозонди. Моралеснинг асосий рақиби – собиқ президент Карлос Меса унинг ғалабасини тан олмади. Сайлов натижалари эълон қилингач, Боливияда норозилик намойишлари авж олди. Моралес мамлакатда фавқулодда ҳолат жорий қилиб, мухолифатни давлат тўнтариши ўтказишда айблади.


Мақола муаллифи

Теглар

Боливия Эво Моралес

Баҳолаганлар

113

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг