Президент админстрациясида тайинловлар амалга оширилди
Жамият
−
17 Декабрь 2022
19105Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг фармони билан Админстрациянинг4 лавозимига ўзгартириш киритилди.
Бу ҳақда, давлат раҳбари Матбуот котиби Шерзод Асадов хабар қилмоқда.
Қаҳрамон Қўчқарович Қуранбоев Президентнинг давлат хизмати, аҳоли билан мулоқот ва маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Президентнинг давлат хизмати ва ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди;
Қаҳрамон Раматуллаевич Сариев Президентнинг давлат хизмати, аҳоли билан мулоқот ва маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. У бунгача Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси лавозимини эгаллаб келаётган эди;
Умар Сапаевич Исмаилов Президентнинг давлат хизмати, аҳоли билан мулоқот ва маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчисининг ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Президентнинг давлат хизмати ва ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчисининг ўринбосари лавозимидан озод этилди;
Улуғбек Исломович Мухаммадиев давлат хизмати, аҳоли билан мулоқот ва маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчисининг ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Президентнинг фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва мурожаатлар билан ишлаш масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди.
LiveБарчаси