Президент аҳолининг ўртача умр кўриш давомийлигини 76 ёшга етказишни буюрди

Жамият

image

Ўзбекисон Республикаси Олий Мажлиси ва Сенатининг қўшма мажлиси давом этмоқда. Президент ўз нутқида аҳолининг ўртача умр кўриш давомийлигини 76 ёшгача кўтариш вазифасини янги Ҳукумат олдига кўндаланг қўйди. 

“Ижтимоий соҳадаги ислоҳотлар ҳам Ҳукумат олдига аниқ вазифаларни қўймоқда. Жумладан аҳолининг ўртача умр кўриш давомийлигини 76 ёшга етказиш. Ҳозир 74,6ни ташкил этмоқда. Гўдаклар ўлими кўрсаткичини бир ярим бараварга камайтириш, саратон касаллигидаги ўлим кўрсаткичини 65 фоизга,  юрак қон-томир касалликларида 30 фоизга тушириш устидан Соғлиқни сақлаш вазири жиддий бош қотириб, эртага сизларга ваъда бериши керак.  

Нимага десангиз саратон касаллиги жуда ҳам ёмон хасталик. Юрак қон-томир касалликлари бизда ошиб боряпти. (Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмоновга қараб) Ўртоқ Шодмонов, сиз савол беришдан олдин, мана шу Президент қўйган масалаларга – биз сизга ҳамма асосини қилиб бердик. Йўқ пулимизни ҳам беряпмиз. Ўзи вазиятимиз жуда оғир, лекин мен тушунаман ҳали жуда кўп пул керак. Лекин шу пулни ҳам тўғри ишлата олмаяпмиз”. 

Эслатиб ўтамиз, давлат раҳбари кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатда ўтган йиғилишларда тиббиёт соҳаси мамлакатдаги энг коррупциялашган соҳа эканини қайд этган эди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

72

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made