Пойтахтнинг янги тарихи — “Династия” турар жой мажмуаси
Бизнес
−
25 Март 2021
4920Оила даврасида нонушта. Эсдалик учун ота-она билан фотоссесия. Биргаликдаги саёҳатлар. Тун эртаги. Байрамларда тўпланиб ўтириш. Оилавий анъаналарни эҳтиёткорлик билан сақлаш ва авлоддан-авлодга ўтказиб бориш лозим. Нафақат ота-она урф-одатларига риоя қилиш, балки ўзингизнинг ҳам анъаналарингизни яратишингиз, уларни кейинги авлодга қолдиришингиз ва шу билан бутун бир салтанат яратишингиз муҳим.
Golden House компанияси сизга янги “Династия” турар жой мажмуасида барча қариндошларни тўплаш каби ажойиб оилавий анъанага эга бўлишни таклиф қилади. Биз янги мажмуада хонадонлар сотуви бошланганини эълон қиламиз, у сизга замонавий шаҳарда мутлақо янги босқичдаги қулайлик яратади.
Мажмуа Мирзо Улуғбек ва Паркент кўчалари кесишмасида барпо қилинмоқда. Ҳудудда ривожланган инфратузилма мавжуд, кўплаб ижтимоий-маданий ва савдо нуқталари пиёда юриш масофасида (5–10 дақиқа) жойлашган. “Династия” лойиҳасида икчи инфратузилма объектларига ҳам катта эътибор қаратилган. Автомобиль ихлосманди бўладими, кўп оилали ота-она бўладими, имконияти чекланган ёки ёши улуғ инсон бўладими — бу ерда ҳар қандай тоифа учун имкониятлар муҳайё қилинган.
Ички ҳовли машиналардан ҳоли, шу боис бу ер хавфсиз: болалар бемалол ўйнаб юриши, велосипедда сайр қилиши, воркаут ҳудудларида спорт билан шуғулланиши мумкин. Болалар аравачалари ва велосипедлар учун кенг кириш қисмларида алоҳида майдонлар ва қўйиш жойлари ажратилган. Шу боис “болалар транспорти”ни уйингизга судраб киришга тўғри келмайди. Биноларнинг бутун периметри бўйлаб ҳамда кўп қаватли тураргоҳда автомобиллар учун қўйиш жойлари кўзда тутилган.
Лойиҳа Англиянинг Chapman Taylor ҳамда Urban PRO дизайн ва меъморчилик студиялари ҳамкорлиги доирасида амалга оширилган. Бунда пойтахтимизнинг сейсмик фаоллиги, об-ҳавонинг ўзига хосликлари инобатга олинган. Янги мажмуа турли қаватга (7–12) эга Business ва Premium тоифасидаги биноларни ўз ичига олади. Биринчи босқичдаги уйларда тижорий майдонлар бўлиши кўзда тутилган.
Айни дамда турли тарҳлардаги бир, икки, уч ёки тўрт хонали хонадонлар сотувга қўйилган. Улар турли майдон ва кадастр режасига эга бўлса-да, уларни пухта ўйланган тарҳ ечимлари бирлаштириб туради. Golden House компанияси фойдасиз квадрат метрлари бўлмаган энг функционал хонадонларни лойиҳалаштирган. Хонадонга киритилган ҳар бир маблағ оқилона ишлатилган.
“Династия” турар жой мажмуасини харид қилаётган мижозлар учун Golden House ёқимли совға тайёрлаб қўйди. Хонадонга қўшимча равишда White box пардоз ишлари тақдим этилади, яъни дераза ва эшиклар, коммуникация тизимлари, сантехника ускуналари ўрнатиб берилади, ҳар бир харидор хонадон ҳажми ва ўзига хослигидан келиб чиққан ҳолда қулай ва замонавий ошхона гарнитурига эга бўлади.
Кўчмас мулк бозорида Golden House тақдим этаётгани каби сифатли таклифлар ҳар доим ҳам бўлавермайди. Ушбу компания йиллар давомида мижозларга қулай, мустаҳкам ва замонавий уй-жой таклиф қилиб, аҳоли ишончини қозона олди. “Династия” мажмуасидан хонадон харид қилиб, сиз ўзингиз, фарзанд ва набираларингиз учун оилавий анъаналар пойдеворини ярата оласиз.
Марказий савдо офиси: Мирзо Улуғбек тумани, Осиё кўчаси, 3-уй.
Call-марказ: +998 78 888-11-22
Батафсил маълумот учун сайтимизга ташриф буюринг
Facebook’да дўстларингиз билан бўлишинг
Instagram’да янгиликлардан бохабар бўлинг
Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Реклама ҳуқуқи асосида
LiveБарчаси