Пойтахт ва икки вилоятда аҳоли орасида коронавирус аниқланди

Олам 12660
image

2020 йил 6 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 42 нафарга кўпайиб,  4064 нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 24 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 4 нафари Сирдарё вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинганлар орасида, 2 нафар Тошкент вилоятида хориждан чегара пост орқали келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида, 6 нафари Наманган вилояти, 3 нафари Тошкент шаҳрида ва яна 3 нафари  эса Хоразм вилоятида аҳоли орасида қайд этилган.

Айни пайтда мамлакатда  3247 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайган. 

Ҳозирда мамлакатда даволанаётган 801 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. 

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 461
Рейтинг: 3
t
×