Пойтахт пропискасини олиши мумкин бўлган ташкилотлар сони яна биттага кўпайди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Ўзбекистон Mиллий ахборот агентлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади.

Унга кўра Ўзбекистон Mиллий ахборот агентлиги:

Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Mажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Mаҳкамасининг қарорлари ҳамда фармойишлари, вазирликлар ва идораларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари ҳамда расмий статистик тўпламлари, шу жумладан, уларнинг электрон шакллари мажбурий равишда юборилувчи ташкилотлар рўйхатига;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Mаҳкамасининг 2016-йил 7-октябрдаги 336-сон қарори билан тасдиқланган Раҳбарлари ходимларни Tошкент шаҳри ва Tошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотлари рўйхатига киритилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент пропискаси

Баҳолаганлар

115

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар