Полиция “дрончилар”ни жаримага тортишни бошлади

Олам

image

Туркманистон полицияси дронлар эгаларига 1-3 минг манат (286-858 доллар) миқдорида жарима солишни бошлади. Туркманистонда тўй операторлари асосан дронлардан фойдаланади.

Ҳозир полициячилар улар билан гаплашмоқда. Полиция дронларни фуқаролар қандай сотиб олгани билан қизиқиб, кейинги сафар дрон эгалари жарима ўрнига жиноий жавобгарликка тортилиши ҳақида огоҳлантиряпти.

Ички ишлар вазирлиги номаълум ходимининг сўзларига кўра, мустақил ОAВ давлат дўконларининг олдида навбатларни суратга олиш учун дронлардан фойдаланади.

Ҳеч ким одатий тарзда суратга олишини таъминламаслик учун полиция ходимлари узоқ вақт давомида кузатув олиб бормоқда. Шу сабабли, ушбу турдаги фотосуратлар оммавий ахборот воситаларида нисбатан кам учрайди.

Дронларни Туркманистонга олиб кириш тақиқланади ва бу қурол олиб киришга тенг қилинган. Шунга қарамай, дронлар ҳанузгача мамлакатга кириб келмоқда. 

Таққослаш учун: Тожикистон, Ўзбекистон ва Қозоғистонда дронлардан махсус рухсат билан фойдаланиш мумкин, Қирғизистонда эса улар деярли назоратсиз ишлатилади.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Туркманистонда дрон жаримга тортиш

Баҳолаганлар

30

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар