Польша ва Швециядан кейин Чехия ҳам Россияни яккалайди
Спорт
−
27 Февраль 2022 8226 1 дақиқа
Чехия футбол ассоциацияси мамлакат терма жамоаси 2022 йилда Қатарда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати саралаш босқичи учун ўйинларда Россия терма жамоасига қарши ўйнамаслигини маълум қилди.
Илгари, Россиянинг Украинага бостириб кириши муносабати билан шунга ўхшаш қарорлар ҳақида русларнинг икки эҳтимолий рақиби - Польша ва Швеция футбол уюшмалари хабар берган эди.
Маъумот учун, 27 февраль куни Украинадаги уруш туфайли Риганинг "Динамо" клуби Қитъа хоккей лигасидан чиқишини эълон қилди. Олдинроқ Финляндиянинг “Йокерит” клуби ҳам лига плей-офф босқичидан чиқиб кетганди.
Шахбоз Қаҳҳоров
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь