Покистонда портлаш содир бўлди
Олам
−
28 Апрель 2021 7467 1 дақиқа
Покистон жанубидаги Балужистон вилоятида бомба портлаши натижасида бир полиция ходими ҳалок бўлди ва беш киши жароҳат олди.
Минтақавий ҳокимият маълумотларига кўра, Қила-Абдулла тумани маъмурий маркази Чаман шаҳрида хавфсизлик кучлари машинаси йўналиши бўйлаб портловчи мослама ўрнатилган.
Ҳужум мамлакат Бош вазири Имрон Хоннинг воқеа жойидан 75 километр узоқликда жойлашган Кетта шаҳрига бир кунлик ташрифи чоғида содир бўлган.
Ҳозирча ҳеч ким ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олмаган.
Live
Барчаси