Покистон ТИВ раҳбари Шавкат Мирзиёев қабулида бўлди  

Жамият 2464
image

Бугун, 25 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Покистон Ислом Республикаси ташқи ишлар вазири Маҳмуд Қурайшийни қабул қилди.

Давлат раҳбари Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик муносабатлари жадал суръатлар билан ривожланиб бораётганини мамнуният билан қайд этди. Жорий йилнинг июль ойида Тошкент шаҳрида ўтган олий даражадаги музокаралар стратегик шериклик принципларига асосланган икки томонлама ҳамкорликнинг янги босқчини бошлаб берди.

Ташқи ишлар вазири Маҳмуд Қурайший Покистон Бош вазири Имрон Хоннинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди ҳамда Ўзбекистон етакчисига минтақада барқарорлик ва равнақни таъминлаш борасидаги фаол саъй-ҳаракатлари учун самимий миннатдорлик билдирди.

Учрашувда олий даражада эришилган келишувларни амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.

Афғонистондаги вазият ривожига алоҳида эътибор қаратилди. Минтақавий хавфсизликни таъминлаш жиҳатлари юзасидан яқин идоралараро алоқалар ва алмашинувларни давом эттириш муҳим экани таъкидланди.

Шунингдек, “Термиз – Мозори Шариф – Кобул - Пешовар” темир йўлини қуриш лойиҳасини биргаликда янада илгари суришга интилиш қатъий эканлиги тасдиқланди.

Фаррухжон Муродқулов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 56
Рейтинг: 3
t
×