Покистон Россиядан ёқилғи сотиб олмоқчи, аммо Ғарбдан чўчияпти
Олам
−
19 Октябрь 2022
5196Покистон Россиядан Ҳиндистонга таклиф қилинган нархда энергия ресурсларини сотиб олишга тайёр. Бу ҳақда Покистон Молия вазири Исъҳоқ Дар АҚШга ташрифи чоғида маълум қилди.
Қайд этилишича, вазир Вашингтонда бўлган тўрт кунлик ташрифи давомида халқаро молия институтлари, АҚШ, Саудия Арабистони ва бошқа давлатлар раҳбарлари билан 58 та учрашув ўтказган.
“Исломобод Покистонда ҳалокатли сув тошқинларидан кейин юзага келган иқтисодий вазият туфайли Ғарб бундай таъминотга эътироз билдирмайди, деган умидда”, дейди Молия вазири.
Шунингдек, Покистоннинг Москвадаги элчиси Шафкат Али Хон эса мамлакати Россиядан буғдой сотиб олмоқчи эканини, бу масала аллақачон техник экспертлар томонидан муҳокама қилинаётганини айтган.
“Исломобод Россияни озиқ-овқат таъминоти бўйича узоқ муддатли, барқарор ҳамкор деб билади”, дейди Шавкат Али Хон.
LiveБарчаси