Pepsi танлов ғолибига бош совринни топширди
Бизнес
−
02 Август 2022
22830Жорий йилнинг 31 июль куни Тошкентдаги “Magic city” кўнгилочар боғида Pepsi бренди томонидан ўтказилган “Машинани ушлаб тур ва ғолиб бўл” деб номланган танловнинг гранд финали ўтказилди. Танловнинг асосий соврини Volkswagen автомобили эди.
Финал босқич иштирокчилари қандай сараланган эди, дейсизми? Унда эшитинг. Шартлар уч босқичдан иборат эди.
Биринчи босқичда танловда иштирок этиш истагидагиларнинг барчаси “Pepsi” маҳсулотлари акс этган видеоролик суратга олиб, уни 21 июндан бошлаб Instagram саҳифасига жойлаштирди. Видеоси энг кўп томоша қилинган 50 нафар иштирокчи иккинчи босқичга йўл олди.
Иккинчи босқичда иштирокчилардан “Маgic City”да видео суратга олиш талаб этилди. Ярим финалга етиб келган 50 нафар иштирокчининг видеоси овоз бериш ҳамда финал учун энг яхши 30 та видеороликни танлаб олиш мақсадида “pepsimagicavto” ва танлов ҳамкорининг махсус саҳифасига жойлаштирилди. Бундан ташқари, ташкилотчилар энг креатив видео тайёрлаган қўшимча икки нафар иштирокчини ҳам танлаб олди.
Ижтимоий тармоқлар ҳамда Instagram орқали “Pepsi” ва “Маgic City” билан боғлиқ энг яхши видео учун ўтказилган саралаш босқичида 32 нафар блогер финал босқичига йўлланмани қўлга киритди.
Сўнгги босқич 31 июль куни старт олди. Бу босқичда иштирокчилари финал бошланган пайтдан яъни соат 17:00 дан бошлаб, ўнг қўли билан машинанинг исталган қисмини ушлаб туриши керак эди.
Асосий шарт – ўнг қўлда машинани ушлаб туриш ва у билан алоқани йўқотмасликдир. Шартни бажараётганда машинанинг ичига кириш, ўтириш ёки ётиш, сунъий қўлдан фойдаланиш, шунингдек, иштирокчиларни алмаштириш тақиқланди.
Беллашувнинг ҳалол ўтиши ва шаффофлигини таъминлаш мақсадида автомобиль атрофига видеокузатув камералари ўрнатилиб, финални барча мухлислар жонли эфир орқали томоша қилиш имкониятига эга бўлди.
Иштирокчилар учун қулай шарт-шароит яратиш мақсадида улар озиқ-овқат ва ичимликлар билан таъминланди. Шунингдек, зарур танаффуслар берилиб, барча бирдек тенг ҳуқуқли эканлиги таъкидланди. Қўшимча шартлар ҳам берилиб, ютганга совғалар берилди. Бундан ташқари, ўйинни олдинроқ тарк этмоқчи бўлганларга қимматбаҳо совғалар ҳам таклиф қилинди.
Ва ниҳоят 27 соат-у 20 минутда 32 иштирокчи орасидан ҳамманинг кўз ўнгида, ҳалоллик билан ғолиб аниқланди. Танловнинг барча шартларини бажарган ва ўнг қўли билан энг узоқ вақт машинани ушлаб турган иштирокчи – Абдураҳмон Мавлонов ғолиб деб топилди. У мусобақанинг бош соврини — Volkswagen эгасига айланди.
“Pepsi” одамларга завқ бағишлашда давом этади...
Реклама ҳуқуқи асосида
LiveБарчаси