Pepsi сени чорламоқда, таъмлар танловида иштирок эт!

Реклама 3099
image

Ўзбекистонда яна бир бор Pepsi Taste Challenge старт олди. Ушбу глобал танловда ҳар ким ўзини синаб кўриши мумкин. Тадбирда иштирок этишни истаганлар ичимлик таъмини кўзлари юмуқ ҳолда татиб кўришади. Ва шу йўл билан ўзларига ёққан таъмни билиб олишади.

Мамлакатимизда мазкур акция учинчи маротаба ўтказилмоқда.

Pepsi Chellenge илк бор 1975 йили AҚШда ўтказилган эди. У бренднинг энг ёрқин ва унутилмас тадбирларидан бири бўлиб, ҳар ким Pepsi мусобақасида иштирок этиши ва ўзини синаб кўриши мумкин.

Aкция шартларига кўра, жамоат жойларида иштирокчиларга бир хил шаклдаги ичимликлар таклиф этилади.

Pepsi вакили ушбу икки ичимликни татиб кўришингизни ва сўнг ўзингизга ёққан таъмни танлашингизни сўрайди.

Кейин иштирокчига “кўрмасдан татиб кўриш” шартида қай бир ичимлик ёққанлиги маълум қилинади. Танлов ошкор этилгунга қадар истеъмол қилинган ичимлик брендини истеъмолчи кўрмаганлиги сабаб, тест натижалари, кўпинча, сюрприз бўлади ва ҳақиқий танлов тасаввурдагидан фарқ қилиши мумкинлигини кўрсатиб беради.

Ўзбекистонда Pepsi'нинг “Таъмлар жанги” учинчи маротаба ўтказилмоқда. Бу йил дегустация нуқтаси 22 та бўлиб, шундан 6 таси Тошкентда, қолган 16 таси республиканинг марказий шаҳарларида жойлашган.

Барча белгиланган манзилларда тест синовларини олиб бориш тартибини “Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш марказининг мустақил кузатувчилари кузатиб боради. Улар акция якунида дастурнинг белгиланган қоидаларга мувофиқлигини тасдиқловчи таҳлилий ҳисобот тақдим этишади.

Сиз ҳали Pepsi танловида иштирок этмадингизми? Унда шошилинг! 16 ёшдан 35 ёшгача бўлган юртдошларимизнинг барчаси дегустация нуқталарига бориб, танловда қатнашиши мумкин.

Pepsiнинг “Таъмлар жанги”  2021 йилнинг 25 августидан 10 сентябрига қадар давом этади.

Батафсил маълумотни bitva-vkusov.pepsico.uz сайтидан олишингиз мумкин.

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 49
Рейтинг: 3.1
t
×