Pepsi Music Fest: ёрқин ва унутилмас бўлиши кутилмоқда

Бизнес 4463
image

Бу йил ҳам Pepsi ихлосмандларини мавсумнинг энг унутилмас ҳодисаси — "Pepsi Music Fest – 2022" тадбирларига гувоҳ бўлиш учун чорламоқдамиз!

Pepsi мусиқа фестивали – ёз мавсумидаги "Pepsi Taste Challenge" кампаниясининг якуний тадбири. Улкан Open-air Pepsi'нинг анъанавий "Таъмлар жанги"даги яна бир мутлақ ғалабасига бағишланади!

Ва биз ушбу тадбирни сиз билан биргаликда зўр кайфиятда ўтказишга тайёрмиз! Сиз ва дўстларингизни 9, 10, 11 сентябрь кунлари – уч кунлик мусиқа ва рақс кечасида кутиб қоламиз!

Фестивалда ҳақиқий қўшиқчи сифатида ўзингни синаб кўришинг, рақс бўйича маҳоратингни намоён этишинг мумкин. Албатта, буларнинг ҳеч бири севимли ичимлигимиз ва мазали таомларсиз ўтмайди.

Фестиваль хедлайнерлари:

9 сентябрь куни: машҳур Gayazov$ Brother$ гуруҳи — "Малиновая лада", "Увезите меня на Дип-хаус", "Я, ты и море" каби хит қўшиқлар ижрочиларининг чиқиши;

10 сентябрь куни: мафтункор хонанда Мinelli ва унинг бутун Европа, МДҲ мамлакатларида маълум ва машҳур — YouTube'да 220 миллион маротабадан зиёд томоша қилинган Rampampam қўшиғи ижроси;

11 сентябрь куни: кўп йиллардан буён мамлакатнинг топ-чартларини забт этиб келаётган Hammali & Navai дуэти чиқиши.

Бундан ташқари, фестиваль дастуридан пойтахтлик машҳур DJ'лар — DJ King Macarellа, DJ Sam, DJ Pashkov, DJ Frost, DJ Gera ва DJ Safronov'нинг энг ёрқин репертуарлари жой олган. Яна рақс жамоаларининг чиқишлари ва флешмобларини ҳам томоша қиламиз.

Фестиваль кечаларида кайфиятингиз яна ҳам кўтаринки бўлиши учун махсус меҳмон, фестиваль бошловчиси – КВН Олий лигаси чемпиони, Осиё МIХ жамоаси етакчиси – Эльдияр Кененсаров яқиндан кўмаклашади.

Ва бу ҳали ҳаммаси эмас! Фестивалга келиб, бу йилги энг йирик оpen-air воқелигига гувоҳ бўл!

Pepsi ритмида бўл!

Тадбир ўтказиладиган жой: Тошкент шаҳри, Hyatt меҳмонхонаси ва Алишер Навоий номидаги Миллий кутубхонанинг орқа тарафидаги майдон.

Тадбир соат 19:00 да бошланади.

Кириш бепул.

Батафсил маълумот Instagram.com саҳифасида.

Реклама ҳуқуқи асосида

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 17
Рейтинг: 2.9
t
×