Руҳий зўриқиш ва молиявий қийинчиликлар: АҚШда қарийб 600 ҳарбий ўз жонига қасд қилган

Олам

image
0:00
0:00
download

АҚШ Мудофаа вазирлиги америкалик ҳарбий хизматчиларнинг ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари кўпайганини қайд этди: 2020 йилда 580 киши. Бу ҳақда ТАСС Пентагоннинг кеча, 30 сентябрь куни эълон қилган ҳар йиллик ҳисоботига таяниб ёзмоқда.

Қайд этилишича, ўтган йили фаол бўлинмаларда 384 киши, шу жумладан қуруқликдаги қўшинларда 175, ҳаво кучларида 81, денгиз флотида 66 ва денгиз корпусида 62 киши ўз жонига қасд қилган. Миллий гвардия жангчилари ва захирадаги аскарлар орасида эса 196 киши ўз жонига қасд қилган.

“Кўрсаткичлар биз истаган йўналишда ўзгармаётганини тан оламиз ва ҳарбийларнинг ўз жонига қасд қилишини камайтиришга ҳаракат қилиш ниятимизни яна бир бор тасдиқлаймиз”, дейилади ҳисоботда.

Хабарга кўра, 2018 йилда 541, 2019 йилда 498 америкалик ҳарбий ўз жонига қасд қилган. 

“Тақдим этилган маълумотлар хавотирли. Ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оилалари ўртасида ўз жонига қасд қилиш ҳоллари ҳали ҳам жуда кўп, вазият тўғри йўналишда ўзгармаяпти”, дейди АҚШ Мудофаа вазири Ллойд Остин.


Пентагон янги коронавирус пандемиясининг АҚШ ҳарбий хизматчиларига салбий таъсирини қайд этган. Шу билан бирга, ўз жонига қасд қилиш сонининг кўпайиши айнан ушбу омилга боғлиқ, деб топилмаган.

Америкалик мутахассислар илгари жангда ўтказилган кунлар сони билан ўз жонига қасд қилиш нисбати ўртасида тўғридан-тўғри боғлиқлик борлигини таъкидлашган. Бироқ, ўз жонига қасд қилишнинг асосий омиллари – амалга ошмаган умидлар, муваффақиятсиз никоҳ, молиявий қийинчиликлар ва руҳий зўриқиш каби шахсий муаммолар.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

286

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг