Пеленинг 100 ёшли онаси ўғлининг ўлими ҳақида ҳали ҳеч нарса билмайди

Спорт

image

Афсонавий бразилиялик футболчи Пеленинг онаси Селест Арантес ўғлининг ўлими ҳақида ҳозирча билмайди. Пеле саратон касаллиги билан узоқ давом этган курашдан сўнг 29 декабрь куни 82 ёшида вафот этди.

“У Пеленинг вафоти ҳақида билмайди. У ўз дунёсида. Ҳар сафар Пеленинг исмини тилга олсам, унинг ҳақига дуо қилишимиз керак десам, кўзларини очади. Аммо, аслида, онам аниқ нимани назарда тутаётганимни тушунмайди”, дейди Пеленинг синглиси Мария Лусия до Насименто.

Маълумот учун, жорий йилнинг ноябрь ойида Селест Арантес 100 ёшни қарши олди.

Пеле эртага, 2 январь куни дафн этилиши кутилмоқда. Унинг тобути ортилган кортеж онасининг уйи ёнидан ўтади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

953

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made