Педофилликда айбланган “Ералаш” режиссёри жазодан озод қилиниб, тақдирланди

Маданият-санъат

image

13 ёшли болани таҳқирлашда айбланган "Ералаш" киножурналининг собиқ режиссёри Илья Белостоцкий жазодан озод этилди. Бу ҳақда у ўзининг "ВКонтакте" саҳифасида маълум қилди.

Қайд этилишича, Белостоцкий Россия Президенти Владимир Путин фармони билан “Хавф остидагиларни қутқаргани учун” медали билан ҳам тақдирланган.

“Россия қонунларига кўра, мен жазодан озод қилиндим ва судланганлигим олиб ташланди. Шундай қилиб, дўстлар, хурсанд бўлинг, душманлар, тирсагингизни тишланг – бундан буён мен маҳбус эмасман", деган режиссёр.

Унинг айтишича, 2023 йилнинг кузида Белостоцкий қамоқда Мудофаа вазирлиги билан шартнома тузган. Украина фронтидаги Шимолий ҳарбий округда у ҳужум отряди шифокори бўлиб хизмат қилган.

Маълумот учун, 2023 йилнинг ёзида Белостоцкий 13 ёшли болани зўрлашда айбланиб, 14 йилга қамалган эди. Кейинроқ унга тайинланган жазо 6,5 йилга алмаштирилган. Бироқ режиссёр ўз айбини тан олмаган ва айбсизлигини таъкидлаган.


Мақола муаллифи

Теглар

"Ералаш" киножурнали Илья Белостоцкий

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар