Паркентда ҳокимнинг ўғлидан Captiva сотиб олишда коррупцияга йўл қўйиш аломатлари аниқланди

3-саҳифа

image

Жорий йилнинг сентябрь ойи ўрталарида Паркент тумани ҳокимлиги ҳисобидан туман ҳокимининг ўғли раҳбарлигидаги “Mega Karer” МЧЖдан Captiva русумли автомобилни 260 млн сўмга сотиб олгани ҳақида хабарлар баҳс-мунозараларга сабаб бўлган эди. Шундан сўнг Коррупцияга қарши курашиш агентлиги мазкур ҳолат бўйича Бош прокуратурага сўров киритди. Ўтказилган текширувларда эса Паркент тумани ҳокимлигининг ҳаракатларида коррупцияга йўл қўйиш аломатлари аниқланганиб, харид бекор қилинди. Бу ҳақда агентлик хабар бермоқда. 

Қайд этилишича, ушбу масала юзасидан прокуратура идоралари томонидан Паркент туман ҳокимининг хатти-ҳаракатлари юзасидан терговга қадар текширув тадбирлари ўтказилган. 

Текширишлар давомида “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонун талаби бузилгани, хусусан автомашина сотиб олишда манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилгани аниқланган. 

Натижада туман ҳокимининг автомашина сотиб олиш тўғрисидаги фармойиши бекор қилинган ва “Mega Karer” МЧЖ томонидан 260 млн сўм пул маблағлари туман ҳокимлиги ҳисоб рақамига қайтариб ўтказиб берилган. Ҳозирда Тошкент вилоят прокуратураси томонидан терговга қадар текширув давом этмоқда


Мақола муаллифи

Теглар

Паркент тумани ҳокимлиги

Баҳолаганлар

423

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар