Parkent Plaza: кўчиб ўтишга тайёр!
Бизнес
−
22 Январь 2022
7812"Янги қурилиш биноси" деганда кўпчиликнинг хаёлига ўз турар-жойини узоқ вақт кутиш деган фикр келади. Агар FDG сизга пойтахтнинг янгиланган қиёфасидаги энг ёрқин лойиҳалардан бири бўлган, тўлиқ кўчиб ўтишга тайёр ажойиб турар-жой мажмуасидан муҳташам хонадонни қўлга киритиш имконини тақдим этади, десак бунга нима дейсиз? Гап, Parkent Plaza ва унинг охирги қолган 25 та хонадони ҳақида кетмоқда.
Янги қурилиш биносидан фойдали кўчмас мулк – бу нима дегани? Бу ривожланган инфратузилмали, қулай жойлашувга эга, қурилишнинг энг юқори сифатидир. Parkent Plaza ҳолатида эса бу машинасиз шинам ҳовли, зарур бўлган барча ижтимоий объектларга эга, экологик жиҳатдан тоза материаллардан тайёрланган қулайликлар, энг асосийси, тўлиқ кўчиб ўтишга тайёр бўлган ажойиб хонадонлар демакдир.
Лойиҳада Parkent Plaza ички ҳовли концепциясига алоҳида эътибор қаратилган. Шу боис ҳам сиз бундай чиройли тарзда ёрқин ривожланаётган туманда сокин ва хотиржам яшайсиз. Чинакам маънода бутун умр бахтли ва қулай яшаш учун барча зарур ижтимоий объектлар муҳайё бўлган "ақлли" шаҳардир.Туман инфратузилмаси алоҳида эътиборга лойиқ. Бу ер бир вақтнинг ўзида ҳам сокин ва хотиржам, лекин шунга қарамай, барча зарур ижтимоий объектлар учун шаҳар марказидан атига 10 дақиқада бориш ва фаол ҳаёт тарзини олиб бориш имконини ҳам тақдим этади.
Мажмуанинг ўзида комфорт классга мансуб 4 та уй ва премиум классга мансуб 2 та иншоот мавжуд. 1-4 хонагача бўлган индивидуал тарзда турли кўринишдаги режалаштириш ечимларига эга замонавий хонадонлар тақдим этилади. Бугунги кунда мажмуа тўлиқ кўчиб ўтишга тайёр ҳолда ва охирги 25 та хонадон ўз эгасини кутмоқда. Ҳар бир хонадон пойтахт гўзалликларидан баҳра олиш имконини берувчи ажойиб балконларга ҳам эгадир.
Сиз бахтли ҳаёт кечиришингиз учун барча зарур нарсалар муҳайё бўлган - қулайлик, эстетик гўзаллик, хавфсизлик шинамлик ва шаҳарга мутлақо янги назар солиш имконини берувчи муҳташам хонадонларни қўлга киритиш учун сўнгги имкон қолди. Сотувлар офисига мурожаат қилинг ва орзуингиздагидек сўнгги 25 та хонадоннинг бири айнан сизники бўлиши мумкин!
Телефон: +998781505511
Сотув офиси: Яшнобод тумани, Паркент кўчаси, 180
Батафсил маълумот учун сайтимизга ташриф буюринг
Facebook’да дўстларингиз билан бўлишинг
Instagram’да янгиликлардан бохабар бўлинг
Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Реклама ҳуқуқи асосида.
LiveБарчаси