Пандемия даврида қандай турдаги озиқ-овқат маҳсулотларидан воз кечиш керак?

Саломатлик

image

Коронавирус пандемияси даврида иммунитетни кўтариш жуда муҳимдир. Унинг учун баъзи озиқ-овқат маҳсулотларидан, хусусан, фаст-фуд, турли консервалар, қовурилган овқатлар истеъмолидан ҳам воз кечиш ёки уларнинг миқдорини камайтириш зарур. Бу ҳақда россиялик эпидемиолог Ольга Ненастина маълум қилган

“Консервалардан воз кечиш керак. Қайта ишланган маҳсулотлар кўп холларда зарарли бўлиши маълум. Шакар ҳам истеъмол қилмай турган маъқул. Чунки у бактериялар кўпайишига имконият яратади. Бундан ташқари, қовурилган овқатлар ва фаст-фуд маҳсулотларидан ҳам тийилиб туриш яхшироқ", деди мутахассис.

Мутахассис иммунитетни кўтариш учун, витамин ва минералларга бой бўлган сабзавот ва кўкатларни тез-тез ейиш кераклигини айтган. 

Коронавирус инфекцияси алоҳида хавф туғдирадиган кекса кишилар эса етарли миқдорда оқсил ва витаминларга бой бўлган маҳсулотлар истеъмол қилиши керак. Ненастина тез-тез гўшт ейишни маслаҳат бермаган, лекин ҳафтада бир марта бўлса ҳам уни истеъмол қилиш фойдали эканлигини таъкидлаган.

Шу билан бирга, мутахассис фақатгина озиқ-овқат билан иммунитетни мустаҳкамлаш мумкин эмаслигини қайд этган. У кўпроқ ҳаракат қилиш, тоза ҳаводан нафас олиш ва стресс билан ҳеч қачон "ўртоқ" бўлмаслик кераклигини таъкидлаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

245

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг