Telegram
Биринчи билинг!
Саломатлик
−
11 Октябрь 2020
16345Қаттиқ чекловларга муҳтож қилмасдан озишга ёрдам берадиган уч хил маҳсулот номи очиқланди. Бу ҳақда Хитойнинг "Sohu" порталига асосланиб хабар берилди.
Унга кўра, рационингизда албатта бодринг бўлиши керак. Унинг таркибида жуда кўп сув бор. Шунингдек, бодринг танадаги ёғлар эришини тезлаштиради.
Навбатдаги фойдали маҳсулот - брокколи. У моддалар алмашинуви ва қон айланишини яхшилайди. У ҳам бодринг каби танадаги ёғларни эритиш хусусиятига эга.
Семизликни йўқотиш учун фойдали бўлган яна бир маҳсулот - жўхори унидан тайёрланган бўтқа. Таъкидланишича, бўтқа ичакларни тозалашга ёрдам беради ва унинг таъсирида одам табиий равишда озади.
Шунингдек, ҳар нарсада меъёрни унутмаслик фойдадан холи бўлмайди.
LiveБарчаси