Озарбайжон коронавирусни даволовчи янги шифохонани ишга туширди

Жамият

image

Коронавирус билан боғлиқ вазият Озарбайжон Республикасида кескин тус олмоқда. Мамлакатда вирусни юқтириб олганлар 182 кишини ташкил этмоқда. Улардан 4 нафари вафот этди. 15 нафари соғлом ҳаётга қайтди.

Кеча, 28 март куни мамлакат пойтахти Баку шаҳрида коронавирус инфекциясига чалинган беморларни даволашга яратилган “Янги клиника” шифохонаси очилди. Уни мамлакат Президенти Илҳом Алиев ва вице-президенти Меҳрибон Алиева очиб берган. 

Мазкур янги клиника 575 ўринга мўлжалланган бўлиб, унда 1500 тиббиёт ходими фаолият олиб боради. 

“Маълумки, ушбу шифохона менинг ташаббусим асосида қурилган. Бу қарорни қабул қилганимизда шифохона керак эмас, деганлар ҳам бўлганди. Сўнгги йилларда мамлакатимизда кўплаб шифохоналар қурилган ва янги катта шифохонани қуришнинг ҳожати йўқ деб ишонилган.  Бироқ, ҳаёт шуни кўрсатмоқдаки, бу жуда тўғри ва ўз вақтида қабул қилинган қарор, чунки коронавирус билан касалланган беморлар эртадан бошлаб бу ерда даволанадилар. Пандемия охиригача ушбу шифохонада фақат коронавирус билан касалланган беморлар даволанадилар. Шунинг учун ушбу шифохонанинг фойдаланишга топширилиши, албатта, биз учун коронавирусга қарши курашда қўшимча имкониятлар яратади. 

Шуни ҳам таъкидлашим керакки, шифохонанинг очилиши ёз охирида - кузнинг бошида режалаштирилган эди. Аммо, пандемия туфайли иш тезлашди, қўшимча маблағлар ажратилди, кучлар сафарбар қилинди ва биз шифохонанинг босқичма-босқич ишлашини таъминлаяпмиз.  Шифохона 575 ўринли. Бироқ,  биринчи босқичда 100, кейин 300 та тўшак беморларга тақдим этилади. Шифохонпнинг умумий майдони 100 минг квадрат метрни ташкил қилади. Бу ерда 70 та реанимация жойлари мавжуд. Бу коронавирус билан касалланган беморларни парвариш қилишнинг муҳим қисмидир. 21 та операция хоналари мавжуд. Ҳозирда ушбу операция хоналарига эҳтиёж йўқ. Аммо, пандемия охирида шифохона ўз профилида ишлашни давом эттиради”, дейди Илҳом Алиев.

Маълумот ўрнида, айни вақтда Озарбайжондаги 182 бемордан 23 нафарининг аҳволи оғир. 17 нафарининг аҳволи эса ўртача деб баҳоланмоқда. Қолганларники барқарор. 


Мақола муаллифи

Теглар

Озарбайжон коронавирус

Баҳолаганлар

69

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг