Озарбайжон Грузия билан чегара бўйича келишиб олмоқчи
Олам
−
20 Август 2019
2480Грузия ва Озарбайжон ўртасидаги чегарани делимитация ва демаркация қилиш бўйича комиссия қўшма ўлчовлар ўтказади, дея хабар беради EurAsiaDaily.
Томонлар делимитация жараёнининг бориши ва фарқлар бўйича уларнинг позицияларини муҳокама қилади. Дала ишлари режалаштирилган чегаранинг келишилмаган участкалари биргаликда ўлчаниб, текширилади.
Таъкидланишича, 19-23 август кунлари мутахассислар биргаликда алоҳида бўлимларни кўриб чиқади ва кейинги босқичда мувофиқлаштирилмаган қолган қисмларга ташриф боришни режалаштирмоқда.
Грузия Озарбайжон билан 446 километрлик давлат чегарасига эга, унинг учдан бир қисми ҳозирча аниқланмаган. Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича икки томонлама Грузия-Озарбайжон ҳукуматлараро комиссияси 1996 йилда ташкил этилган.
Мунозарали масалалардан бири бу Давид-Гарежи Ўрта аср монастир комплексидир, унинг 16 монастиридан учтаси Озарбайжонда, давлатлар ўртасидаги чегаранинг баҳсли қисмида жойлашган.
Озарбайжон томонидан бошқариладиган Давид-Гарежи мажмуасининг бир қисми, жумладан Удабно монастири, ярим чўл Гарежи тизмасининг жануби-ғарбий этагида жойлашган.
Озарбайжон тарихчилари Грузияда Давид-Гарежини Кешикчида деб аташади ва уни “Озарбайжоннинг тош хотираси” деб билишади.
Уларга кўра, мажмуа Кавказ Aлбанияси тарихига алоқадор.
LiveБарчаси