ОТМга қабул бўйича квоталар тўлиқ тасдиқланди

Жамият

image

Ўзбекистонга олий таълим муассасаларига мақсадли қабул параметрлари ва давлат буюртмаси параметрларининг тиллар кесимидаги тақсимоти тасдиқланди. Бу ҳақда Давлат тест маркази хабар берди.

Маълум қилинишича, Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссиясининг 1-сон баёни билан мақсадли қабул параметрлари ва давлат буюртмаси параметрларининг тиллар кесимидаги тақсимоти тасдиқланди.

Тасдиқланган мақсадли қабул параметрлари ва давлат буюртмаси параметрларининг тиллар кесимидаги тақсимоти Давлат тест марказининг my.dtm.uz сайтига жойлаштирилди.

Эндиликда абитуриентлар my.dtm.uz сайтининг “Қабул-2021” бўлими орқали фанлар мажмуаси бир хил бўлган бештагача бакалавриат таълим йўналишини танлашлари мумкин. Абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш жорий йилнинг 22 июлига қадар (22 июль куни ҳам) давом этади.

Мазкур муддат давомида абитуриентлар ўз маълумотларини ўзгартиришлари ҳамда чет тилидан миллий ёки халқаро сертификатга эга бўладиган бўлса, сертификат маълумотларини тизимга киритишлари мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

377

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг