Осиё ўйинларида иштирок этадиган ўзбекистонлик боксчилар номи эълон қилинди
Спорт
−
11 Сентябрь 2023
6047Кеча, 10 сентябрь куни Ўзбекистон бокс федерациясида раҳбарият, терма жамоа бош мураббийлари ва мураббийлар кенгаши йиғилиши бўлиб ўтди ва унда Ханчжоу мезбонлик қиладиган Осиё ўйинларида қатнашадиган ўзбекистонлик боксчилар номи эълон қилинди.
Унга кўра, бокс бўйича Ўзбекистон жамоаси Осиё ўйинларида қуйидаги таркибда иштирок этади:
Эркаклар:
-51 кг: Ҳасанбой Дўсматов;
-57 кг: Абдумалик Халоков;
-63,5 кг: Руслан Абдуллаев;
-71 кг: Асадхўжа Мўйдинхўжаев;
-80 кг: Тўрабек Ҳабибуллаев;
-92 кг: Лазизбек Муллажонов;
+92 кг: Баҳодир Жалолов.
Бош мураббий: Тўлқин Қиличев
Катта мураббийлар: Стейнерс Тиссерт Хуан Энрике, Раҳматжон Рўзиохунов
Мураббийлар: Ли Эчеверия Хулио, Фаррух Қиличев, Моралес Монтеро Хесус Альберто, Акмал Ҳасанов, Даврон Ғофуров, Зиятдинбек Тойгонбоев, Ергали Ярашов.
Шифокор: Комилжон Расулов.
Аёллар:
-50 кг: Сабина Бобоқулова;
-54 кг: Нигина Ўктамова;
-57 кг: Ситора Турдибекова;
-60 кг: Райҳона Қодирова;
-66 кг: Навбаҳор Ҳамидова;
-75 кг: Азиза Зокирова;
Бош мураббий: Элшод Расулов
Мураббийлар: Тимур Ахбаев, Анна Сидорова, Ислом Тожибоев.
Менежер: Зоҳидхўжа Адҳамхўжаев
Ушбу мусобақа Париж Олимпиадасига лицензия бериши билан аҳамиятли ҳисобланади.
LiveБарчаси