Осиё кубоги-2023: Бугун чорак финал баҳслари бошланади

Спорт

image

Қатарда ўтказилаётган футбол бўйича Осиё кубоги баҳслари тобора ўз якунига яқинлашмоқда. Бугун, 2 февраль куни мусобақанинг чорак финал ўйинлари старт олади.

Сенсацион тарзда 1/4 финалга қадар етиб келган Тожикистон терма жамоаси ярим финалга чиқиш учун Иордания билан тўқнаш келади. Чорак финалнинг марказий ўйинларидан бирида Австралия жанубий кореялик футболчиларга қарши майдонга тушади.

Тожикистон-Иордания ўйини Тошкент вақти билан 16:30 да, Австралия-Жанубий Корея учрашуви эса 20:30 да бошланади. Айнан мазкур жуфтликлар ғолиблари ярим финалда ўзаро тўқнаш келади.


Мақола муаллифи

Теглар

Тожикистон Осиё кубоги Қатар Иордания

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг