Осиё мамлакатлари штаб бошлиқлари Ўзбекистонга келяпти
Жамият
−
20 Февраль 2019
4177Эртага, 21 февраль куни Тошкентдаги “Hyatt Regency Tashkent” меҳмонхонасида Марказий ва Жанубий Осиё мамлакатлари Бош штаб бошлиқларининг навбатдаги анжумани бўлиб ўтади.
Анжуман минтақада хавфсизликни таъминлаш, Афғонистондаги вазиятни барқарорлаштириш, шунингдек, терроризм, гиёҳванд моддалар савдоси ҳамда кибер жиноятчиликка қарши курашиш масалаларига бағишланади.
Унда Ўзбекистон, Қозоғистон, Покистон, Туркманистон, Тожикистон ва Афғонистон қуролли кучлари бош штаби бошлиқлари, Қирғизистон Республикаси қуролли кучлари Бош штаби бошлиғининг биринчи ўринбосари, АҚШ Қуролли Кучлари ЦЕНТКОМ қўмондони иштирок этади.
Анжуманда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазири генерал-майор Баҳодир Қурбанов ҳам қатнашиши кўзда тутилган.
Анжуман доирасида делегация раҳбарлари алоҳида икки томонлама учрашувларни ўтказиши, шунингдек, делегация аъзоларининг Ўзбекистон Қуролли Кучлари академиясидаги ўқув жараёнини кузатишлари, Ҳасти Имом мажмуаси ва Темурийлар тарихи давлат музейи билан танишиши ҳам режалаштирилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь