Ошхонами ё тўйхона? Чилонзор ҳокимлиги 1 млрдга “столовая” қурмоқчи
Жамият
−
06 Сентябрь 2021
9055Тошкент шаҳар Чилонзор тумани ҳокимлиги ходимлари учун қарийб 1 млрд сўмлик ошхона қурмоқчи. “Очиқ бюджет” муҳокамалар порталида тасдиқланган таклиф юзасидан ҳозирда ижтимоий тармоқларда муҳокама бошланган.
Портал маълумотига кўра, туман хокимлигига ошхона куриш учун таклиф қилинган маблағ 999 000 000 (999 млн) сўм бўлиб, уни 282 киши қўллаб-қувватланган.
Шунингдек, туманнинг тўртинчи сектор биносини таъмирлаш учун 500 млн сўм ҳам ажратиладиган бўлган. Ушбу ташаббусни 305 киши қўллаб-қувватлаган.
LiveБарчаси