Ортиқхўжаевнинг иккита қарори ноқонуний эканлиги аниқланди
Жамият
−
25 Февраль 2020
32558Суд Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг иккита қарорини ҳақиқий эмас топди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Тошкент шаҳар ҳокими “SUPER ARDUA” МЧЖга ер участкасини захиралаш ва инвестиция шартномасида кўрсатилган талабларини бажариш ҳақида” ҳамда “SUPER ARDUA” МЧЖга инвестиция шартномасида кўрсатилган талаблар бажарилганлигини инобатга олган ҳолда ер майдони ажратиб бериш ҳақида” қарор қабул қилган. Лекин мазкур ҳудудлардаги маҳаллий аҳоли фаоллари ушбу қарор юзасидан судга эътироз билан чиққан.
Ҳолат юзасидан иш олиб борилганда маҳаллий аҳоли шикоят қилганидек, лойиҳалашда қурилишга ажратилган ер майдоннинг 90 фоизидан ортиқ қисмига қурилмаларни қуриш мўлжаллангани аниқланган. Бу эса ҳудудда автотураргоҳ жойлаштириш, бинога кириш-чиқиш йўлаклари ташкил этиш ҳамда ободонлаштириш ишлари учун қўшимча ер майдонларини эгаллаш талаблари инобатга олинмагани маълум бўлган. Оқибатда ён-атрофдаги ўтиш ва автомобиллар йўлаклари эгалланиб, тирбандлик келтириб чиқариб, аҳолига ноқулайликлар келтириб чиқарган.
Санитария ва гигиена қоидаларига кўра, ташхис қўйиш маркази кириб-чиқиш эшиклари ҳамда ойналари билан чиқинди сақланадиган жой оралиғидаги масофа 20 метрдан кам бўлмаслиги белгиланган. Қурилиши мўлжалланган клиника ён атрофида кўп қаватли турар жойлар, мактабгача таълим муассасаси мавжуд бўлиб, қурилиш лойиҳа ҳужжатлари юқорида кўрсатилган қонун ва норматив ҳуқуқий ҳужжат талабларга жавоб бермайди.
Шунингдек, ҳудудда истиқомат қилувчи аҳоли ушбу лойиҳа билан таништирилмаганлиги ва қурилишни амалга ошириш учун уларнинг розилиги олинмаган.
2019 йилнинг 6 ноябрь куни Тошкент шаҳар Чилонзор туман маъмурий судида ўтган очиқ суд мажлисида аризачи “Жангоҳ” МФЙнинг жавобгар Тошкент шаҳар ҳокимиятига нисбатан келтирган аризаси қаноатлантирилиб, суд маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекснинг 154-158, 185, 189-моддаларига асосан Тошкент шаҳар ҳокимининг юқоридаги икки қарорини ҳақиқий эмас, деб топган.
Суд давлат божини ундириш масаласини Ўзбекистон Республикаси МСИЮтКнинг 185-моддасига мувофиқ, Чилонзор тумани “Жангоҳ” МФЙ раиси А.К.Ким судга давлат божини жавобгар томондан ундиришдан воз кечиши ҳақидаги ариза билан мурожаат этганини инобатга олиб, жавобгар Тошкент шаҳар ҳокимиятини давлат божини ундиришдан озод қилишни лозим топган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь