Онлайн кредит олишда алданганлардан кредитни ундириш тўхатилади

Жамият

image

Ўзбекистонда онлайн кредит олишда фирибгарликка учраган фуқаролардан кредитни ундириш тўхатилади. Бу ҳақда Адлия вазирлиги Марказий банк билан биргаликда бугун, 21 январь куни давлат рўйхатидан ўтказган “Кредит ва тўлов ташкилотлари, тўлов тизими операторлари томонидан жисмоний шахсларга масофадан молиявий хизматлар кўрсатишда ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизликни таъминлаш ҳамда фрод ҳолатларининг олдини олиш бўйича минимал талаблар тўғрисида”ги низомда сўз боради.

Унга кўра, кредит ташкилоти фрод ҳолати натижасида номига онлайн кредит расмийлаштирилган фуқарога, суриштирувчи, терговчи, прокурорнинг қарори ёки суднинг ажримига асосан жабрланувчи деб эътироф этилганда, мазкур онлайн кредит ва у билан боғлиқ фоизларни ҳисоблашни ҳамда ундан ундиришни тўхтатади.

Кредит ташкилоти онлайн кредит ажратишда фрод ҳолатини содир этган шахсдан етказилган моддий зарарни регресс тартибида ундириши мумкин.
 
Кредит ташкилоти фрод ҳолатига шубҳа қилганда қонунчиликда белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.

Суриштирув, дастлабки тергов натижалари ёки суднинг қарорига асосан фрод ҳолати юз бермаганлиги аниқланганда кредит ташкилоти онлайн кредит ва у билан боғлиқ фоизларни ҳисоблашни ҳамда ундиришни давом эттиради.


Мақола муаллифи

Теглар

фирибгарлик Онлайн кредит

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг