Қониқарсиз ишлаётган инспекторлар ва тезкор ходимлар маошининг ярмини олади
Жамият
−
13 Март 2019
5086Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11 мартдаги қарорига мувофиқ ички ишлар органлари ходимларини рағбатлантиришга доир айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” каналида хабар берилди.
Киритилган ўзгартиришларга кўра, йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги учун жарималар суммасининг 45 фоизи Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармаларига йўналтирилади. Илгари бу қиймат жарималарнинг 55 фоизини ташкил этган.
Жарималар суммасининг 10 фоизи эса Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармасининг Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимларини рағбатлантириш ва мукофотлаш жамғармасига ўтказилади.
Қонунчиликка мувофиқ, қониқарсиз фаолият юритаётган профилактика инспекторлари ва тезкор ходимлардан лавозим маошининг 50 фоизгача жарима солинади.
Киритилган қўшимчалар билан мазкур жарима маблағлари Ички ишлар вазирлиги ихтиёрида қолдирилиши белгиланди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь