“Европада бу бизнинг сув эканлигини фахр билан айта оламан” Маҳмуд Муродов нега “Turkestan Su”ни танлади?

Реклама 8121

Ўтмишда қироллар ва зодагон оилалар тилла идишларда таомланганидан хабарингиз бўлса керак?! Овқатланишда олтин ва кумуш каби идишлардан фойдаланиш уларнинг мартабасини ёки бой эканлигини белгилаш билан бир қаторда, соғлиқлари учун ҳам фойдали эканлиги ўша даврлардаёқ ўз исботини топган.

Олтинга келадиган бўлсак, ушбу маъданнинг ҳам инсон организми учун фойдали томонлари кўп эканлигини буюк бобокалонимиз, Ғарб мамлакатларида Aвиценна номи билан машҳур Aбу Aли ибн Сино ҳам алоҳида эътироф этиб, турли ички касалликларни даволашда кенг фойдаланган. “Turkestan Su” газсиз ичимлигининг логотипи сифатида айнан Aбу Aли ибн Синонинг сурати танланиши ҳам мана шундан.

Олтин билан қандай даволаниш мумкин, ахир уни истеъмол қилиб бўлмайди-ку дерсиз?! Бугунги кунда бунинг иложи бор. Гап шундаки, бутун Ўрта Осиёда ягона бўлган, таркибида олтин зарралари мавжуд “Turkestan Su” номи остида фаолият олиб борувчи бренд нафақат Ўзбекистон, балки аллақачон қўшни давлатларга ҳам экспорт ишларини бошлаб юборган. Бугунги кунда ушбу сувнинг инсон организми учун фойдали жиҳатлари кўп эканлиги барча текширувлар давомида исботланди. 

Жаҳон ареналарида Ўзбекистон номидан октагонларга кўтарилган, ҳали бирор марта мағлуб бўлмаган UFC жангчиси Маҳмуд Муродов айнан мана шу сувни танлади. Ваҳоланки, Ўзбекистонда газсиз сув ишлаб чиқарувчи компаниялар талайгина. UFC жангчиси Маҳмуд Муродов бунга изоҳ бериб шундай дейди.

Маҳмуд Муродов, спортчи:

— Мен доим ўзимга қизиқарли туйилган ва манзур келган маҳсулот компанияси билан ҳамкорлик қиламан ҳамда шартнома имзолайман. Баъзилар “Ҳаммасини пул ҳал қилган”, деб ўйлаши мумкин, лекин ундай эмас. Мен бир қанча оғир шартларга кўнишим мумкин. Муҳими, шартнома мен учун қизиқарли бўлиши керак. Бу сувни бир қанча докторлар йиғилиб яратишган ва у организм учун фойдали.

Мен Европадаги спорт залларида шуғулланаётганимда, атрофимдагилар “Бу қандай сув?”, деб сўрашган пайти мен қўрқмасдан, фахр билан бу бизнинг сувимиз эканлигини айта оламан.

Мен ушбу шартномани имзолаганимдан жуда ҳам мамнунман. Ҳали яна кўришамиз. Келажакда кўп режаларимиз бор. 

Севара Убайдуллайева, Тиббиёт фанлари доктори, олий тоифали шифокор:

— Биласизми, қадимда, замонавий дорилар бўлмаган пайтларда, табиблар инсонларни даволаш учун гиёҳлар билан бир қаторда олтин, симоб каби минераллардан фойдаланган. Ҳозирги кунда ҳам олтин сув, симоб сув ва кумуш сувлар бор. Aйни рўза кунлари, рўзадорлар ушбу сувни бемалол ичишлари мумкин. Чунки, олтин қўшилган сувнинг бошқаларидан фарқи шундаки, олтиннинг зарралари юмшоқ ва ошқозонга ботмайди. Фойдали тарафи эса, ошқозон шиллиқ қаватини ҳимоя қилиб, уни инфекциялардан тозалайди. Олтин зарралари қўшилган ушбу сувнинг антибактериал хусусияти шундан иборатки, ошқозон ярасини келтириб чиқарувчи бактерияларга қарши самарали курашади ҳамда узоқ муддат кимёвий йўл билан ҳам даволаш қийин бўлган касалликларни олдини олади. Лекин, сувни истеъмол қилганда ҳам меъёр бўлиши керак. Кун давомида оддий сув ўрнида истеъмол қила олмайсиз. Бу сувни истеъмол қилишнинг ўз рецепларини ишлаб чиққанмиз, яъни касалликдан даволаниш учун қанча миқдорда, кундалик турмушда қанча миқдорда ичиш кераклиги белгиланган.”

Сувнинг нархига келадиган бўлсак, Ўзбекистон ҳудудида 7 доллар, чет давлатларда, хусусан Қозоғистонда 12 долларни ташкил этади. Ушбу сувни дўкон расталаридан топа олмайсиз. Компаниянинг ҳар бир вилоятда махсус сотув бўлимлари ташкил этилган бўлиб, нархлар қатъий ўрнатилган. Чайқовчилар томонидан асоссиз равишда сув нархининг ошириб юборилишига йўл қўйилмайди. Маҳсулот харидор қўлига ўз нархида етиб бориши учун компания томонидан кучли назорат ўрнатилган.

“Turkestan Su” таркибидаги олтин зарралари Ўзбекистон ҳудудидан олинмайди. Сувга қўшилувчи олтиннинг махсус тури бўлиб, компания уни Осиё мамлакатларидан буюртма асосида олиб келмоқда. Ушбу компания ўз маҳсулотини ишлаб чиқаришни энди бошлаган пайтлари Ўзбекистон ҳудудига етказиб беришга улгурмаган. Чунки маҳсулотга қизиқиш ошиб кетганлиги сабабли унинг кўп қисми қўшни давлатларга экспорт қилинган. Эндиликда сиз ушбу сувни Республикамиз бўйлаб исталган тарзда, яъни онлайн буюртма берган ҳолда ҳам қабул қилиб олишингиз мумкин. Ўзбекистоннинг энг чекка ҳудудларига ҳам 24 соат ичида етказиб бериш хизмати мавжуд. 

Эслатиб ўтамиз, маҳсулотни харидорга етказиб бериш мутлақо бепул.

Call-марказ: +998 (71) 207-77-97

Батафсил маълумот учун сайтимизга ташриф буюринг.

Facebook’да дўстларингиз билан бўлишинг.

Instagram’да янгиликлардан бохабар бўлинг.

Telegram каналимизга аъзо бўлинг.

Реклама ҳуқуқи асосида

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 100
Рейтинг: 3.2
t
×