“Олтин ҳумо” кино тақдимотини тантанали топшириш маросими ўтказилади
Жамият
−
10 Апрель 2019 6168 2 дақиқа
Бугун, 10 апрель куни илк бор “Олтин ҳумо” кино тақдимотини тантанали топшириш маросими бўлиб ўтади.
Тантанали маросим “Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси” ННТ, “Ўзбеккино” Миллий агентлиги, “Миллий” телеканал ҳамкорлигида уюштирилмоқда.
Анжуманда киноижодкорлар “Ўзбек кинематографияси ривожига қўшган ҳиссаси учун” “OLTIN HUMO” махсус мукофоти билан, “Энг яхши ҳужжатли фильм”, “Энг яхши анимацион фильм”, “Энг яхши графика иши”, “Энг яхши овоз режиссёри”, “Энг яхши монтаж иши”, “Энг яхши грим рассоми”, “Энг яхши либослар бўйича рассом иши”, “Энг яхши рассом иши”, “Энг яхши кино бастакори”, “Томошабинлар меҳрини қозонган фильм”, “Энг яхши операторлик иши”, “Энг яхши сценарий”, “Энг яхши режиссёрлик иши”, “Энг яхши эркак роли учун”, “Энг яхши аёл роли учун”, “Энг яхши фильм” сингари номинациялар бўйича тақдирланиши кўзда тутилган.
Мутахассисларнинг фикрича, келгусида мазкур танлов ўзбек кинематографиясининг миллий “Оскар” муофотига айланиши кутиляпти.
Live
БарчасиОҳангаронда ўқитувчи ўқувчини калтаклади
22 Октябрь
Австралияда кучли ёмғир ёғди
22 Октябрь
Гретсияда ҳам талабалар намойиш бошлади
22 Октябрь